ЗАРБДОРЛИК ФЕРМЕРЛАР АРНАСОЙ ТАЖРИБАСИНИ ЎРГАНМОҚДА
2026-10-24 10:00:00 / Янгиликлар
Зарбдор тумани ҳокими бошчилигидаги бир гуруҳ хўжалик раҳбарлари ва фермерлар Арнасой туманига ташриф буюриб, пахта етиштириш борасидаги илғор тажрибалар билан танишди.

Меҳмонларга Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов ҳамроҳлик қилди. Ташриф давомида туманда пахтачиликни ривожлантириш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш, қўшқатор усулида экиш ҳамда юқори ҳосилдорликка эришиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Учрашув давомида фермерлар ўзаро тажриба алмашиб, пахта етиштириш самарадорлигини оширишга қаратилган илғор ёндашувларни муҳокама қилдилар.
