🎥 Видеорепортаж: Фориш туманидаги мактабда таълим сифатига эътибор
2026-10-22 09:05:00 / Янгиликлар
Фориш туманидаги 16-сонли умумтаълим мактабида ўқувчиларнинг билим даражасини ошириш ва таълим сифатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мактабда ўқувчилар ва ўқитувчилар учун мобиль телефонлардан фойдаланишга чеклов жорий этилган бўлиб, бу ўқувчилар диққатини таълимга қаратишга хизмат қилмоқда.
2008 йилда ташкил этилган мактабда бугунги кунда 326 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Кенг ва шинам синфхоналар, замонавий жиҳозлар таълим олиш учун зарур шароитларни яратган.
📹 Батафсил — видеолавҳада.
