🎥 Видеорепортаж: Ўзбек тили — барчамизни бирлаштиради
2026-10-21 09:25:00 / Янгиликлар
21 октябрь — Ўзбек тили байрами муносабати билан Жиззах шаҳридаги Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабида «Ўзбек тили — барчамизни бирлаштиради» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда ўзбек тилининг миллий ўзлигимиз, маданиятимиз ва маънавий меросимизни ифодаловчи муҳим қадрият экани таъкидланди. 1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгани алоҳида эътироф этилди.
📹 Батафсил — видеолавҳада.
