Жиззах ва Сирдарё вилоятлари журналист аёллари волейбол майдонида куч синашди
2026-10-20 08:15:00 / Янгиликлар

Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда иштирокчилар ўзларининг чаққонлиги, маҳорат ва жамоавий ҳамжиҳатлигини намоён этдилар.
Мусобақа якунига кўра, Жиззах вилояти телерадиокомпанияси жамоаси учинчи, «Янги Сирдарё» газетаси жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўрин эса «Жиззах ҳақиқати — Джизакская правда» газеталари жамоасига насиб этди.
Тақдирлаш маросимида Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, вилоят волейбол федерацияси раҳбари Ғайрат Қодиров иштирок этди. Ғолиб ва совриндорлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Мазкур мусобақа журналист аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортга бўлган қизиқишни ошириш ҳамда ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорлик ва дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
