ГОНКОНГДА ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИНИНГ «САВДО УЙИ» ОЧИЛДИ
2026-10-13 10:20:00 / Янгиликлар

Мазкур савдо маскани вилоятда ишлаб чиқарилаётган маҳаллий маҳсулотларни Гонконг бозорига олиб чиқиш, экспорт ҳажмини ошириш ва Хитойнинг бошқа ҳудудларига етказиб бериш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.
«Савдо уйи»да вилоят корхоналари маҳсулотларини намойиш этиш, хорижий харидорларга таклиф қилиш ва ишбилармон доиралар билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш кўзда тутилган. Бу маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун янги бозорларга чиқиш, савдо шартномаларини тузиш ва экспорт географиясини кенгайтириш имкониятини яратади.
Натижада Жиззах вилояти корхоналарининг ташқи иқтисодий алоқаларини ривожлантириш, маҳаллий маҳсулотларнинг халқаро бозорлардаги ўрнини мустаҳкамлаш ва янги ҳамкорлик йўналишларини шакллантириш учун қўшимча шароит яратилади.





