АРНАСОЙЛИК ТАДБИРКОР АЁЛ «ИШБИЛАРМОН АЁЛ» ТАНЛОВИНИНГ ҲУДУДИЙ БОСҚИЧИДА ҒОЛИБ БЎЛДИ
2026-10-12 08:00:00 / Янгиликлар
Арнасой тумани Бахтли маҳалласида яшовчи тадбиркор аёл Ҳалима Ўролбоева «Ишбилармон аёл» кўрик-танловининг ҳудудий босқичида муносиб иштирок этиб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

Ушбу муваффақияти учун Ҳалима Ўролбоева 7 миллион сўмлик ваучер билан тақдирланди.
Мазкур натижа тадбиркор аёлнинг изланувчанлиги, ташаббускорлиги ва ўз олдига қўйган мақсадлари сари интилиши самарасидир. Шунингдек, бу ютуқ Арнасой туманида фаолият юритаётган хотин-қизларнинг тадбиркорлик салоҳияти ва янги ташаббусларни амалга оширишга бўлган интилишларини ҳам намоён этади.
