🎥 Видеорепортаж: Зарбдор туманида хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда
2026-10-10 09:15:00 / Янгиликлар
Зарбдор туманида ижтимоий реестрда турувчи хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва эҳтиёжманд оилалар даромадини оширишга қаратилган ишлар давом этмоқда.

Андижон ва Янгикент маҳаллаларида ташкил этилган тикувчилик цехлари хотин-қизлар учун янги иш ўринлари ва барқарор даромад манбаини яратмоқда.
Андижон маҳалласида тадбиркор Юлдуз Қошбоқова банкдан олинган 100 миллион сўм кредит ҳисобига 20 та иш ўрнига эга тикувчилик цехини ташкил этди. Янгикент маҳалласида эса тадбиркор Хуршида Тойлоқова ташаббуси билан 15 нафар хотин-қиз иш билан таъминланди. Цехларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар маҳаллий бозор билан бир қаторда Тожикистон ва Қирғизистонга ҳам экспорт қилинмоқда.
📹 Батафсил — видеолавҳада.
