🎥 Видеорепортаж: Жиззахда ёшлар лойиҳалари марафони ўтказилди
2026-10-08 10:00:00 / Янгиликлар
Жиззах вилоятида ёшларнинг инновацион ғоялари, ижодий ташаббуслари ва истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган «Мега лойиҳалар марафони» ўтказилди.

Ёшлар шаҳарчасида ташкил этилган тадбирда турли соҳаларга оид янги ғоя ва ташаббуслар жамланиб, фаол ёшлар ўз лойиҳаларини тақдим этдилар.
Марафон доирасида китоб ўқиш, шахмат ва шашка, таълим олиш ҳамда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳалар тақдим этилди. Ёшларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилувчи янги имкониятлар ҳақида маълумот берилди.
📹 Батафсил — видеолавҳада.

