🎥 Видеорепортаж: Зарбдор туманида хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда
2026-10-08 09:00:00 / Янгиликлар
Ижтимоий реестрда турувчи хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва эҳтиёжманд оилалар даромадини оширишга қаратилган ишлар Зарбдор туманида манзилли ташкил этилмоқда.

Андичувонги Кент маҳалласида яшовчи, кўп йиллик тажрибага эга тикувчи Юлдуз Қошбақи ташаббуси билан маҳалладаги бўш турган бинода 20 та иш ўрнига эга тикувчилик цехи ташкил этилди.
Тадбиркор аёл бунинг учун тижорат банкидан 100 млн сўм маблағ йўналтириб, ўз маҳалласидан хотин-қизларни иш билан таъминлаш имкониятини яратди. Бу каби ташаббуслар аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилавий даромадларни оширишга хизмат қилмоқда.
📹 Батафсил — видеолавҳада.
