ЖИЗЗАХЛИК ЁШ КУРАШЧИЛАР — ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ ҒОЛИБИ!
2026-10-08 08:10:00 / Янгиликлар
Кураш бўйича U-13 кичик ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси юқори савияда ва қизғин баҳсларга бой тарзда ўтказилди.

Мусобақанинг жамоавий баҳсларида муносиб иштирок этган Жиззах вилояти жамоаси барча рақибларини мағлуб этиб, юксак маҳорат ва матонат намойиш қилди.
Якунда вилоятимиз ёш курашчилари Ўзбекистон кубоги чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлишди.
Ушбу натижа Жиззахда кураш спортига, айниқса, ёшлар ўртасида иқтидорли спортчиларни тарбиялашга қаратилаётган эътиборнинг яна бир амалий самарасидир.
Мусобақа якунига кўра:
🥇 1-ўрин — Жиззах вилояти жамоаси;
🥈 2-ўрин — Тошкент шаҳри жамоаси;
🥉 3-ўрин — Тошкент вилояти жамоаси;
🥉 3-ўрин — Сурхондарё вилояти жамоаси.
Жиззахлик ёш полвонларни ушбу муносиб ғалаба билан муборакбод этамиз!
Уларга келгусидаги мусобақаларда ҳам улкан зафарлар тилаймиз!
