ЖИЗЗАХ ШАҲРИДА НИЗОЛИ ОИЛАЛАР БИЛАН МАНЗИЛЛИ ИШЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
2026-10-06 11:00:00 / Янгиликлар

Жиззах шаҳар ҳокими Комил Холмуродов ҳамда Жиззах вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси раҳбари Гулнора Нормуродова иштирокида 34 та маҳалладаги низоли ва ажрим ёқасида турган оилалар билан боғлиқ ҳолатлар ўрганилиб, улар билан тушунтириш ишлари ташкил этилмоқда.
Учрашувлар давомида оила аъзоларининг мурожаат ва таклифлари тингланиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ўзаро келишмовчиликларга ечим топиш ҳамда оилани сақлаб қолиш бўйича зарур тавсиялар берилмоқда.
Эътиборли жиҳати, ҳар бир оила билан индивидуал ишлаш учун масъуллар бириктирилган. Улар томонидан оилаларга ҳуқуқий ва психологик маслаҳатлар берилиб, муаммоларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишга амалий кўмак кўрсатилмоқда.
Зеро, оилада юзага келаётган муаммоларни ўз вақтида ўрганиш, ҳар бир ҳолатга индивидуал ёндашиш ва тўғри ечим топиш — оилавий ажримларнинг олдини олиш, оилалар осойишталигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
