🎥 Видеорепортаж: 12 нафар устозга академик унвони топширилди
2026-10-06 10:00:00 / Янгиликлар
Устоз меҳнати нафақат дарс жараёнидаги фаолияти, балки илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси, шогирдлари эришган натижалар, илмий-тадқиқот ишлари ва жамият ҳаётидаги фаоллиги билан ҳам қадрланади.

1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Жиззах политехника институтида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда фидойи устозлар меҳнати алоҳида эътироф этилди.
Турон Фанлар Академияси томонидан белгиланган мезонлар асосида Жиззах вилоятида таълим ва илм-фан соҳасида ўзининг фидойилиги, билими ва ташаббускорлиги билан ажралиб турган фаол устозлар саралаб олинди. Байрам муносабати билан ушбу мезонларга муносиб деб топилган 12 нафар жиззахлик ўқитувчи ва мураббийга Турон Фанлар Академияси академиги унвони тантанали равишда топширилди.
📹 Батафсил — видеолавҳада.
