ЯНГИОБОДДА ЯНГИ СТРИТБОЛ ВА WORKOUT СПОРТ МАЙДОНИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2026-10-02 09:00:00 / Янгиликлар

Тумандаги 4-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида ташкил этилган янги стритбол ва workout спорт майдони фойдаланишга топширилди.
Спорт иншоотининг ёшлар ихтиёрига топширилишига бағишланган тадбирда туман ҳокими, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, Ёшлар ишлари бўлими вакиллари, нуронийлар, спорт мураббийлари, ўқитувчилар ҳамда ёшлар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда ёшлар спортини ривожлантириш, улар учун замонавий спорт инфратузилмасини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб, янги майдон ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун муҳим имконият эканини таъкидладилар.
Янги спорт майдонида стритбол ҳамда workout билан шуғулланиш учун зарур шароитлар яратилган. Бу ерда ёшлар бўш вақтларини мазмунли ўтказиши, жисмоний чиниқиши ва спорт маҳоратини ошириши мумкин.
Тадбир давомида ёшлар учун спорт мусобақалари ва намойишлар ташкил этилиб, фаол иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Янги спорт майдонининг фойдаланишга топширилиши туманда спорт инфратузилмасини янада кенгайтириш билан бирга, ёшларни соғлом ва фаол ҳаёт тарзига жалб этиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилишга хизмат қилади.
