ЖИЗЗАХЛИК ЁШ ФЛАГ-ФУТБОЛЧИЛАР ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИДА СОВРИНДОР БЎЛДИ
2026-10-02 08:15:00 / Янгиликлар
Андижон вилоятида 13 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар ўртасида флаг-футбол бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси ўтказилди.

Нуфузли мусобақада мамлакатимизнинг 9 та ҳудудидан 10 та жамоа иштирок этиб, ёш спортчилар ғолиблик учун ўзаро куч синашди.
Мусобақа якунига кўра, Жиззах вилоятининг ўғил болалар жамоаси флаг-футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг 1-ўрин соҳиби бўлди.
Қизлар жамоаси эса муносиб ўйин намойиш этиб, 3-ўринни эгаллади.
Бу натижа Жиззахда ёшлар ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш, иқтидорли спортчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг маҳоратини юксалтириш борасида олиб борилаётган ишлар самарасининг яна бир ифодасидир.
