🎥 Видеорепортаж: Ғаллаоролнинг Жийдали қишлоғи — тарих ва бугун уйғунлиги
2026-09-30 10:00:00 / Янгиликлар
Ғаллаорол туманидаги «Жийдали» маҳалласи узоқ тарихга эга ҳудудлардан бири бўлиб, бугунги кунда 8 минг нафар аҳоли ва 1,5 мингга яқин хонадон истиқомат қилади.

Қишлоқнинг асосий йўналишлари чорвачилик ва деҳқончилик бўлиб, ҳудудда 4 та мактаб, оилавий поликлиника ва 50 га яқин фермер хўжалиги фаолият юритмоқда.
Репортаж давомида маҳалла раиси ва нуронийлар билан суҳбатлашилиб, Жийдали қишлоғининг тарихи, урф-одатлари ва бугунги ҳаёти ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, 2012 йилдаги сел оқибатида аҳолига кўрсатилган давлат ёрдами, қурилган янги уй-жойлар ҳамда қишлоқда яратилган шароитлар ҳақида сўз юритилди.
📹 Батафсил — видеолавҳада.
