ҒАЛЛАОРОЛДА ЭКОТУРИЗМ ИНФРАТУЗИЛМАСИ РИВОЖЛАНТИРИЛМОҚДА
2026-09-30 08:50:00 / Янгиликлар
Ғаллаорол туманида экотуризм салоҳиятини ошириш, замонавий инфратузилмани ривожлантириш ва сайёҳлар учун қулай шароитлар яратиш борасида амалий ишлар давом этмоқда.

Хусусан, Қўйтош шаҳарчасидаги туризм масканига олиб борувчи ички йўлга асфальт қопламаси ётқизилмоқда.
Мазкур ишлар сайёҳлар учун қулай ва хавфсиз транспорт шароитларини яратиш, туризм объектларига кириш имкониятини яхшилаш ҳамда Қўйтошнинг сайёҳлик жозибадорлигини оширишга хизмат қилади.
