ЖИЗЗАХ ВАКИЛЛАРИ «ЎЗБЕКИСТОН – ЯГОНА ВАТАН» АНЖУМАНИДА ИШТИРОК ЭТАДИ
2026-09-30 09:30:00 / Янгиликлар

Мазкур тадбирда юртимизда фаолият юритаётган 157 та миллий маданий марказ раҳбарлари иштирок этиб, миллатлараро дўстлик ва тотувликни янада мустаҳкамлаш, умуммиллий қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда диний бағрикенгликни кенг тарғиб этиш масалаларига эътибор қаратилади.
Жиззах шаҳри темирйўл вокзалида вилоятимиздаги миллий маданий марказлар вакилларини «Дўстлик поезди»га кузатиш маросими бўлиб ўтди.
Самимий мулоқотлар ва илиқ кайфият ҳукм сурган тадбирда турли миллат вакилларини бирлаштириб турган Ватанга муҳаббат, тинчлик ва тотувлик ғоялари намоён бўлди.
Анжуман доирасида иштирокчилар Нукус шаҳрида миллий қадрият ва анъаналар уйғунлигини акс эттирувчи кўргазма билан танишиб, миллатлараро тотувлик ва Янги Ўзбекистон тараққиётига қўшаётган ҳиссалар ҳақида фикр алмашадилар.
Шунингдек, «Дўстлик карвони» маданий кечаси ўтказилади.
Жиззахлик вакиллар «Дўстлик поезди» билан Қорақалпоғистон томон йўл олдилар.
