🎥 Видеорепортаж: Жиззахда Хитой компаниялари билан инвестициявий ҳамкорлик кенгайтирилади
2026-09-14 10:00:00 / Янгиликлар
Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Мустафоев Хитойнинг «Боширан», «Huafu Fashion Co., Ltd.» ва бошқа йирик компаниялар вакиллари билан учрашиб, инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашувда 140 миллион долларлик пахтачилик кластери, агросаноат ва экспортга йўналтирилган лойиҳаларни амалга ошириш, пахтани чуқур қайта ишлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, «Кентекс» ва «Шароф Рашидов» тўқимачилик корхоналарини қайта тиклаш, янги иш ўринлари яратиш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар лойиҳаларни жадаллаштириш ва Жиззахда ўзаро манфаатли инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича келишиб олдилар.
📹 Батафсил — видеолавҳада.









