🎥 Видеорепортаж: Мустақиллик — тараққиёт ва янгиланиш асоси
2026-09-14 09:25:00 / Янгиликлар
Мустақиллик халқимизга ўз тақдирини ўзи белгилаш, миллий қадриятларимиз ва буюк аждодларимиз меросига таянган ҳолда тараққиёт йўлидан бориш имконини берди. Ўтган 35 йил мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида кенг кўламли ўзгариш ва янгиланишлар даври бўлди.

Хусусан, таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратилиб, ҳудудларда мактабгача таълим ва умумтаълим муассасалари учун янги бинолар барпо этилди, таълим дастурлари ва стандартларининг сифати оширилди.
📹 Батафсил — видеолавҳада.
