Зарафободда автомобиль йўлини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда
2026-09-14 09:00:00 / Янгиликлар
Зарафобод туманида автомобиль йўлларининг техник ҳолатини яхшилаш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл инфратузилмасини ривожлантириш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Айни кунларда D-049 автомобиль йўлининг Жиззах шаҳри ва Чимқўрғон оралиғидаги 14–18-километрларида тўлиқ таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Таъмирлаш жараёнида йўл қопламасининг яроқсиз қисмлари тикланиб, автотранспорт воситаларининг қулай ва хавфсиз ҳаракатланиши учун зарур шароитлар яратилмоқда.
Мазкур ишлар якунлангач, йўлнинг техник ҳолати ва ҳаракат хавфсизлиги янада яхшиланиб, ҳудудлар ўртасидаги транспорт қатнови ҳамда аҳоли учун қулайликлар ошишига хизмат қилади.
