🎥 Видеорепортаж: Жиззахда инклюзив таълим учун тенг имкониятлар яратилмоқда
2026-09-14 08:00:00 / Янгиликлар
Таълим ҳар бир боланинг ўз имкониятларини намоён этиши ва жамиятда муносиб ўрин топиши учун муҳим имкониятдир.

Жиззах вилояти мактабларида инклюзив таълимни ривожлантириш орқали барча болалар учун тенг шароитлар яратилмоқда.
Ғаллаорол туманидаги умумтаълим мактабида таҳсил олаётган эгизаклар Ҳасан ва Юсуф ҳам тенгдошлари билан бирга таълим олиб, мактаб ҳаётида фаол иштирок этмоқда. Индивидуал ёндашув ва яратилган шароитлар уларнинг дарсларда фаол қатнашиши ҳамда мулоқот кўникмаларини ривожлантиришига хизмат қилмоқда.
📹 Батафсил — видеолавҳада.
