Шароф Рашидов туманида янги воркаут майдончаси фойдаланишга топширилди
2026-09-11 10:00:00 / Янгиликлар
Шароф Рашидов туманининг «Мўлканлик» маҳалласи ҳудудида янги воркаут спорт майдончаси барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда туман спорт мактаби вакиллари иштирок этди.
Мазкур спорт майдончаси «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида «Гимнастрада» спорт тури бўйича республика босқичида муносиб иштирок этган спортчи қизларнинг ютуғи эвазига барпо этилди.
Янги майдонча маҳаллада ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни спортга кенг жалб қилиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга хизмат қилади.
