Маҳаллада хотин-қизлар манфаати — эътибор марказида
2026-09-11 08:15:00 / Янгиликлар

Бу муҳитда хотин-қизлар билан яқиндан ишлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ечим топиш катта масъулият ва фидойиликни талаб этади.
Бугун маҳаллаларда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда тадбиркорлик ташаббусларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Бу жараёнда маҳалладаги хотин-қизлар фаолларининг ўрни алоҳида. Улар нафақат аёлларнинг дарду ташвишларини эшитади, балки мавжуд муаммоларга амалий ечим топиш, бандлигини таъминлаш ва имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашади.
Жиззах шаҳрининг «Зилол» маҳалласида фаолият юритаётган хотин-қизлар фаоли Мадина Ҳамидова ҳам ўз ишини ана шу эзгу мақсадларга йўналтирган фидойи аёллардан биридир.
Унинг кундалик фаолияти турли тоифадаги хотин-қизлар билан мулоқот қилиш, оилавий шароитини ўрганиш, эҳтиёжманд хонадонлардан хабар олиш, бандлик масалаларини ҳал этиш, аёлларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка йўналтириш, мурожаатларни ўрганиш ҳамда зарур ҳолларда амалий ёрдам кўрсатиш каби вазифаларни қамраб олади.
Зеро, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири, бир оиланинг бугуни ва келажаги мужассам.
Шу боис хотин-қизлар билан ишлашда эътибор, самимий мулоқот ва амалий кўмак муҳим аҳамият касб этади.
Аёл бахтли бўлган хонадонда — меҳр ва файз, аёл қадрланган жамиятда эса тараққиёт ва фаровонлик бўлади.
