🎥 Видеорепортаж: Жиззахда янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари якунланмоқда
2026-08-24 11:00:00 / Янгиликлар
Жиззах вилоятида янги 2026–2027 ўқув йилига тайёргарлик доирасида таълим муассасаларида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Вилоятда 571 та умумтаълим мактабига 34 523 нафар 1-синф ўқувчисини қабул қилиш режалаштирилган. Шунингдек, 1-синф ўқувчилари учун 12 номдаги ўқув қуроллари ва дарсликлардан иборат «Президент совғалари» етказилмоқда.
Мустақилликнинг 35 йиллиги арафасида 24 та таълим муассасаси фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Олис ҳудудлардаги ўқувчилар учун 6,6 миллиард сўм ҳисобидан 15 та микроавтобус харид қилинди. Янги ўқув йилида 100 та мактабда хорижлик мутахассислар иштирокида чет тилларини ўқитиш йўлга қўйилади.
📹 Батафсил — видеолавҳада.
