🎥 Видеорепортаж: Жиззахда ободонлаштириш бошқармалари замонавий техникалар билан таъминланмоқда
2026-08-24 10:30:00 / Янгиликлар
Жиззах вилоятида шаҳар ва туманлар ободонлаштириш бошқармаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида 9 турдаги 11 та замонавий махсус техника топширилди.

Улар ҳудудларни ободонлаштириш, йўлларни таъмирлаш ва сақлаш, кўкаламзорлаштириш ишларида фойдаланилади.
2026–2028 йилларга мўлжалланган дастур доирасида вилоятга жами 58 та махсус техника етказиб берилиши режалаштирилган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 70,5 миллиард сўмни ташкил этади.
📹 Батафсил — видеолавҳада.
