Ғаллаоролда ички кўчалар янгиланиб, аҳоли учун қулай шароитлар яратилмоқда
2026-08-24 10:00:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Ғаллаорол туманида аҳоли учун қулай, хавфсиз ва замонавий инфратузилмани шакллантиришга қаратилган бунёдкорлик ишлари изчил давом этмоқда.

Хусусан, Ғ. Ғулом маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички кўчаларда асфальтлаш ишлари амалга оширилди.
Янгиланган йўллар, аввало, маҳалла аҳолиси учун кундалик ҳаракатланишда қулайлик яратиб, транспорт воситаларининг хавфсиз ва равон ҳаракатланишини таъминлашга хизмат қилади.
Шу билан бирга, ҳудуднинг ободонлиги ва маҳалланинг эстетик қиёфаси янада яхшиланмоқда.
Энг муҳими, бундай бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, маҳаллаларни янада кўркам ва фаровон масканларга айлантиришга қаратилган.
Обод ва сифатли йўллар — аҳоли учун қулайлик, ҳудуд тараққиёти ва фаровон ҳаётнинг муҳим омилларидан биридир.
