🎥 Видеорепортаж: Ғаллаоролда янги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди
2026-08-24 09:00:00 / Янгиликлар
Ғаллаорол туманидаги «Олимлар» маҳалласида давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган «Кичкинтойлар академияси» мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

180 нафар тарбияланувчига мўлжалланган муассасада замонавий гуруҳ хоналари, ўйин майдончалари, ошхона ва тиббиёт пункти барпо этилган.
Болалар учун рус ва инглиз тиллари, ментал арифметика, логопед ва психолог машғулотлари йўлга қўйилиб, Хитой ва Корея таълим методикаларидан фойдаланилмоқда. Бугунги кунда туманда 300 та мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритиб, болаларни боғчага қамраб олиш даражаси 80 фоизга етказилган.
📹 Батафсил — видеолавҳада.
