📹Видеорепортаж: Жиззах ва Эроннинг Марказий вилояти ҳамкорликни кенгайтиради
2026-08-20 14:00:00 / Янгиликлар
Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Мустафоев ҳамда Эрон Ислом Республикасининг Марказий вилояти ҳокими Меҳди Зандия Вакилий бошчилигидаги делегация иштирокида 1+7 форматида учрашув бўлиб ўтди.

Унда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Жиззах шаҳрида Ўзбекистон–Эрон бизнес-форуми, B2B ва G2B учрашувларини ўтказиш режалари билдирилди. Уларда қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, нефть-газ, кончилик, автомобилсозлик, тўқимачилик ва саноат йўналишларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.
Учрашув якунида Жиззах ва Эроннинг Марказий вилояти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Батафсил — видеолавҳада томоша қилинг
