🎥 Видеорепортаж: Жиззахда мустақиллик байрамига бағишланган дрифт-шоу
2026-08-12 11:00:00 / Янгиликлар
Жиззах шаҳрида Мустақиллик байрами муносабати билан профессионал ҳайдовчилар иштирокида дрифт-шоу, автомобиль тюнинги ва автотовуш кўргазмалари ташкил этилди.

Томошаларда юқори тезлик, кескин бурилишлар ва мураккаб ҳаракатлар намойиш қилиниб, тадбирга минглаб автомобиль ишқибозлари ва ёшлар ташриф буюрди.
Тадбирда ёшларга автомобиль бошқариш маданияти, техник тайёргарлик ва хавфсизлик қоидалари бўйича тушунчалар берилди.
Асосий мақсад — ёшларни ноқонуний кўча пойгаларидан қайтариб, уларни хавфсиз ва профессионал автоспортга жалб этиш.
📹 Батафсил — видеолавҳада.
