🎥 Видеорепортаж: Жиззахда пахта йиғим-теримига тайёргарлик ишларига бир назар
2026-08-12 10:00:00 / Янгиликлар
Жиззах вилоятида 67,6 минг гектар майдонда пахта парваришланиб, 348 минг тонна ҳосил олиш режалаштирилган.

Терим мавсумига 166 та пахта териш машинаси тайёрланмоқда, қўшимча равишда 80 та замонавий хорижий техника олиб келиш кўзда тутилган.
Жиззах политехника институтида 400 нафардан ортиқ оператор ва механизатор иштирокида 5 кунлик назарий-амалий ўқув семинари ташкил этилди. Машғулотларда замонавий терим техникаларини самарали бошқариш, созлаш ва ҳосилни нобудгарчиликсиз йиғиб олиш бўйича кўникмалар оширилмоқда.
📹 Батафсил — видеолавҳада.
