🎥 Видеорепортаж: Жиззахда туризм лойиҳалари кенгайтирилмоқда
2026-08-12 09:00:00 / Янгиликлар
Жиззах вилоятининг Бахмал, Фориш, Зафаробод, Шароф Рашидов, Ғаллаорол ва Арнасой туманларида туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича янги лойиҳалар амалга оширилмоқда.

5 та туманда туризм мажмуалари учун мастер-режалар ишлаб чиқилиб, Бахмалда 40 гектарга яқин, Зафарободда 115 гектар, Арнасойда эса қўшимча 200 гектар ер майдони тадбиркорларга таклиф этилмоқда.
Арнасойдаги «Aydarkol Resort» мажмуаси 2025 йилда ишга туширилган бўлиб, бир вақтда 1 минг нафаргача сайёҳни қабул қилиш имкониятига эга.
Бу ерда санаторий, хостел, капсула уйлар, спорт ва болалар майдончалари, картинг треки каби хизматлар йўлга қўйилган.
📹 Батафсил — видеолавҳада.
