Ғаллаорол туманидаги Лалмикор маҳалласида бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари изчил давом эттирилмоқда
2026-08-12 08:30:00 / Янгиликлар
Ғаллаорол туманидаги Лалмикор маҳалласида “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла” лойиҳаси доирасида бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Айни кунларда ҳудуд инфратузилмасини янада такомиллаштириш, аҳоли учун қулай ва хавфсиз шарт-шароитлар яратиш мақсадида бетон таянч устунлар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Амалга оширилаётган ишлар маҳалланинг инфратузилмасини яхшилаш, ҳудуд қиёфасини янада обод ва замонавий кўринишга келтириш, шунингдек, аҳоли учун муносиб яшаш муҳитини яратишга хизмат қилмоқда.
Бундай бунёдкорлик ташаббуслари “Янги Ўзбекистон” ғоясининг маҳаллалардаги амалий ифодаси сифатида ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган.
