ПАХТАКОРДА 2027 ЙИЛ ҲОСИЛИ УЧУН УРУҒЛИК БУҒДОЙ ТАЙЁРЛАШ ЖАРАЁНИ НАЗОРАТДА
2026-08-12 08:00:00 / Янгиликлар
Жиззах вилояти Инспекциясининг Пахтакор туман бўлими томонидан 2027 йил ҳосили учун тайёрланаётган уруғлик бошоқли буғдой донларининг белгиланган стандарт талабларига мувофиқлиги доимий назоратга олинган.

Айни пайтда мавжуд уруғлик донни қайта ишлаш, тозалаш, саралаш ва қадоқлаш цехларида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, тайёрланаётган уруғлик буғдойнинг сифати ва белгиланган талабларга мослиги ўрганилмоқда.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 июндаги 304-сон қарори талабларидан келиб чиқиб, уруғлик донларни вернализация қилиш мақсадида совутгичли омборларга жойлаштириш жараёнлари ҳам назорат қилинмоқда.
Сифатли ва сараланган уруғлик — келгуси йил ҳосилдорлигини таъминлашнинг муҳим омилларидан бири.
Шу боис уруғлик донни тайёрлаш, сақлаш ва экишга ҳозирлаш жараёнларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
