🎥 Видеорепортаж: Хитой компанияси Жиззахга 15–20 млн доллар инвестиция киритишни режалаштирмоқда
2026-08-04 09:30:00 / Янгиликлар
Хитойнинг Beijing Longmu Holding Group компанияси делегацияси Жиззах вилоятига ташриф буюриб, вилоятнинг инвестициявий имкониятлари ҳамда агросаноат соҳасидаги лойиҳалар билан танишди.

Ташриф давомида меҳмонлар Шароф Рашидов туманидаги «Milk Foods» мажмуаси ва Зомин туманидаги «Jizzax Organic» миллий қишлоқ хўжалиги кластери фаолиятини ўрганди.
Музокаралар якунида «Jizzax Organic» кластерини кенгайтириш мақсадида дастлабки босқичда 1 000 бош наслли қорамол олиб келиш ҳамда 15–20 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.
Шунингдек, Зарбдор туманида Марказий Осиё давлатларига хизмат кўрсатувчи замонавий Logistic HUB ташкил этиш ташаббуси ҳам муҳокама қилинди.
Бу ҳамкорлик Жиззах вилоятида чорвачилик, агросаноат ва экспорт салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
📹 Батафсил — видеолавҳада.
