🎥 Видеорепортаж: Шароф Рашидовда «Яшил боғлар» обод қиёфа касб этмоқда
2026-08-04 08:50:00 / Янгиликлар
Шароф Рашидов туманининг Токчилиқ ва Янгиобод маҳаллаларидаги «Яшил боғлар» ҳудудида ободонлаштириш ишлари жадал давом этмоқда.

Лойиҳа доирасида ҳудуд тозаланиб, пиёдалар йўлаклари барпо этилмоқда, яшил майдонлар кенгайтирилиб, манзарали дарахт ва гул кўчатлари экилмоқда. Шунингдек, суғориш тизими такомиллаштирилиб, замонавий ёритиш чироқлари ўрнатилмоқда.
Бундан ташқари, аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун дам олиш масканлари ва парк инфратузилмаси ҳам босқичма-босқич янгиланмоқда.
📹 Батафсил — видеолавҳада.
