🎥 Видеорепортаж: Шароф Рашидов туманида таълим тизими рақамлаштирилмоқда
2026-08-04 08:35:00 / Янгиликлар
Шароф Рашидов туманида мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида бошқарув жараёнларини рақамлаштириш ишлари изчил давом этмоқда.

«EduTrack» электрон платформаси орқали дарс тақсимоти, кадрлар ҳужжатлари, дарс жадваллари ва бошқарув жараёнлари рақамли тизимга ўтказилиб, шаффофлик ва самарадорлик таъминланмоқда.
Янги платформа инсон омилини камайтириш, ўқитувчилар меҳнатини адолатли баҳолаш ҳамда ортиқча қоғозбозликни қисқартиришга хизмат қилмоқда.
📹 Батафсил — видеолавҳада.
