🎥 Видеорепортаж: Жиззах вилоятида маҳалла еттилиги аъзолари учун ўқув семинарлари ўтказилди
2026-07-13 15:00:00 / Янгиликлар
Республика бўйлаб маҳалла бошқаруви тизимини такомиллаштириш ва маҳалла еттилиги аъзоларининг билим ҳамда кўникмаларини ошириш мақсадида ўқув семинарлари ташкил этилди.

Жиззах вилоятида Zoom платформаси орқали ўтказилган семинарларда маҳалла фаолиятини замонавий талаблар асосида ташкил этиш, идоралараро ҳамкорликни кучайтириш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, бандлик, ижтимоий ҳимоя ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, иштирокчилар ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини ва стол тенниси бўйича мусобақалар ҳам ўтказилди.
📹 Батафсил — видеолавҳада томоша қилинг.
