🎥 Видеорепортаж: Мирзачўлда “Долзарб 60 кун” профилактик тадбирлари давом этмоқда
2026-07-13 12:00:00 / Янгиликлар
Республика бўйлаб ўтказилаётган “Долзарб 60 кун” профилактик тадбирлари доирасида Мирзачўл туманида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Тадбирлар давомида сунъий сув ҳавзалари, қуёш фотоэлектр панеллари ҳамда ёнғин гидрантларининг техник ҳолати ўрганилиб, аҳоли ўртасида сув ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
📹 Батафсил — видеолавҳада томоша қилинг.
