Жиззахлик ёшлар етакчиси «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони билан тақдирланди
2026-07-13 09:00:00 / Янгиликлар
Ёшлар сиёсати самарадорлигини ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда маҳаллалардаги фаол ва ташаббускор фаолияти билан намуна кўрсатиб келаётган бир гуруҳ ёшлар етакчилари «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Қувонарлиси, муносиб эътирофга сазовор бўлганлар орасида Ғаллаорол тумани Мирзабулоқ маҳалласи ёшлар етакчиси Элмуратов Олтинбек Улуғбек ўғли ҳам бор.
Мазкур юксак эътироф унинг ёшлар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда маҳаллада ёшлар сиёсати самарадорлигини таъминлаш йўлидаги фидокорона меҳнатининг муносиб баҳоси бўлди.
