Жиззах вилоятида таълим хизматлари ҳажми 279,9 млрд сўмни ташкил этди
2026-07-13 08:35:00 / Янгиликлар
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–май ойларида Ўзбекистонда таълим соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 18,8 трлн сўмга етди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 21 фоизга ошган.
Маълумотларга кўра, таълим хизматлари таркибида олий таълим соҳаси 44,7 фоиз улуш билан энг юқори кўрсаткични қайд этган.
Ҳудудлар кесимида Жиззах вилоятида таълим хизматлари ҳажми 279,9 млрд сўмни ташкил этди.
Бу ҳудудда таълим соҳасини ривожлантириш, таълим муассасалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли учун сифатли таълим хизматлари кўламини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бераётганини кўрсатади.
