🎥 Видеорепортаж: Жиззах вилояти ички ишлар органларида “Ёшлар ойлиги” тадбирлари ўтказилди
2026-07-13 08:10:00 / Янгиликлар
Жиззах вилояти ички ишлар органларида “Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради” шиори остида ўтказилаётган “Ёшлар ойлиги” доирасида ёш ходимлар иштирокида маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари ташкил этилди.

Тадбирлар доирасида “Заковат” интеллектуал ўйини ҳамда стол тенниси бўйича мусобақалар ўтказилиб, ғолиб жамоа ва иштирокчилар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Бу каби тадбирлар ёш ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, жисмоний тайёргарлигини ошириш ва жамоавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
📹 Батафсил — видеолавҳада томоша қилинг.
