Жиззахда дўстлик ва бирдамлик тадбирлари бўлиб ўтмоқда
2026-07-10 13:30:00 / Янгиликлар
Айни пайтда 30 июль — Халқлар дўстлиги куни муносабати билан "Бир юрт, бир тақдир, бир оила" ҳамда "35 йиллик Мустақиллик — дўстлик ва бирдамлик тимсоли" шиорлари остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Мазкур тадбирларда вилоятда истиқомат қилаётган 15 та турли миллат вакиллари иштирок этмоқда.
Тадбир аввалида Жиззах шаҳридаги Шароф Рашидов ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Шундан сўнг иштирокчилар Фориш туманининг Ухум маҳалласида ташкил этилаётган маданий-маърифий дастурларда қатнашмоқда. Дастур доирасида турли миллат ва элат вакиллари иштирокида концерт дастурлари, ҳудуднинг урф-одат ва анъаналарини акс эттирувчи кўргазмалар ҳамда маҳаллий аҳоли билан самимий мулоқотлар ташкил этилмоқда.
Мазкур тадбирлар юртимизда ҳукм сураётган миллатлараро тотувлик, ўзаро ҳурмат ва бирдамлик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.






