🎥 Видеорепортаж: Дўстлик туманининг фидойи аёли
2026-07-10 13:10:00 / Янгиликлар
Дўстлик туманининг меҳнаткаш ва фидойи аёлларидан бири — Юлдуз Холматова узоқ йиллардан буён қишлоқ хўжалиги соҳасида самарали меҳнат қилиб келмоқда.

У 1986 йилдан бошлаб мазкур соҳада фаолият юритиб, бой тажриба ва меҳнатсеварлиги билан эл-юрт эътиборини қозонди. 1996 йилда эса Дўстлик туманида ўзининг «Юлдуз» фермер хўжалигига асос солиб, деҳқончилик ва фермерликни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшди.
Кўп йиллик ҳалол меҳнати, соҳа тараққиётига қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда юксак натижалари учун Юлдуз Холматова давлатимизнинг юксак мукофотларидан бири — «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланган.
📹 Батафсил — видеолавҳада томоша қилинг.
