Фориш туман тиббиёт бирлашмаси халқаро сертификат билан тақдирланди
2026-07-10 13:00:00 / Янгиликлар
Тошкент шаҳрида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда ЮНИСЕФ халқаро ташкилоти ҳамкорлигида ўтказилган ўрганишлар якунларига бағишланган тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда чақалоқларни она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ва гўдаклар саломатлигини муҳофаза қилиш борасида юқори натижаларга эришган Фориш туман тиббиёт бирлашмаси халқаро даражадаги махсус сертификат билан тақдирланди.
Мазкур нуфузли сертификат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тантанали равишда топширилди.
