Жиззахлик талабалар халқаро форумда қатнашмоқда
2026-07-10 09:00:00 / Янгиликлар
Айни кунларда Татаристонда жойлашган Қозон федерал университетида дунёнинг 25 мамлакатидан келган ёшлар иштирокида "Ёзги университет" таълим форуми бўлиб ўтмоқда.

Мазкур лойиҳада ҳамюртларимиз ҳам фаоллик кўрсатмоқда.
Юртимиздан борган делегация замонавий симуляция марказларида жаҳон даражасидаги жарроҳлар билан амалиёт ўташмоқда ва астрофизика сирларини ўрганишмоқда.
Шунингдек, сунъий интеллект, рақамли маҳсулотлар ва биотиббиёт каби соҳаларда тажриба орттиришмоқда.
