🎥 Видеорепортаж: Зомин тажрибаси мамлакат туризмига йўл очмоқда
2026-07-09 14:00:00 / Янгиликлар
Зомин туманида тоғли ҳудуднинг табиий салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосида йўлга қўйилган туризм тажрибаси бугун республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам кенг татбиқ этилмоқда.

Жумладан, Шаҳрисабз, Поп, Сариосиё, Хўжаобод, Бўстонлиқ ва Паркент туманларида янги туристик марказлар, экотуризм ва тоғ-чанғи масканлари ташкил этилмоқда.
Бу лойиҳалар тоғли ҳудудларни иқтисодий ўсиш нуқталарига айлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва туризмни мамлакат иқтисодиётининг муҳим драйверларидан бири сифатида ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
📹 Батафсил — видеолавҳада томоша қилинг.
