Жиззахда фермерлар учун имтиёзли молиялаштириш имкониятлари тақдим этилди
2026-07-09 12:00:00 / Янгиликлар

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад фермер ва чорвачилик субъектларининг имтиёзли кредит ҳамда грант маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш, уларни замонавий молиявий механизмлар билан яқиндан таништиришдан иборат бўлди.
Семинар давомида иштирокчилар имтиёзли кредит ва грантларни жалб қилиш тартиби, лойиҳаларни молиялаштириш шартлари ҳамда ариза ҳужжатларини тўғри тайёрлаш бўйича атрофлича маълумотларга эга бўлдилар.
Шунингдек, лойиҳа доирасида муваффақиятли фаолият юритаётган фермерларнинг амалий тажрибалари муҳокама қилиниб, иш жараёнида учраган муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан фикр алмашилди.
Тадбирнинг амалий қисмида қатнашчилар ўз бизнес лойиҳаларини банк мутахассислари ва экспертларга тақдим этиб, уларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш, молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш бўйича зарур тавсиялар олдилар.
Семинар фермерлар, банк тизими ва соҳавий ташкилотлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ҳамда чорвачилик соҳасида истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилди.
