Манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланмаганлиги ҳақида маълумотнома
2026-06-30 08:00:00 / Янгиликлар
Жиззах вилояти ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимликларида Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонунининг 13–20-моддалари талабларига мувофиқ, ҳокимлик тизимида фаолият юритаётган ходимларда манфаатлар тўқнашувини аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида 2026 йилнинг I чораги давомида йиллик декларациялаш жараёни ўтказилди.

Ходимлар томонидан тақдим этилган йиллик декларациялар, шунингдек, ишга қабул қилиш жараёнида тўлдирилган эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациялар умумлаштирилиб, атрофлича таҳлил қилинди.
Ўтказилган таҳлиллар натижасига кўра, Жиззах вилояти ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимликлари тизимида манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланмади.
Жиззах вилояти ҳокимлиги
Коррупцияга қарши ички назорат шуъбаси
