Ёшлар ердан унумли фойдаланмоқда
2026-06-23 10:20:00 / Янгиликлар

Маҳалла ёшлари бири Бозорбоев Алижон ўтган йили вилоят ҳокимининг тавсияси асосида 1 гектар ер майдонига арпа экиб, мўл ҳосил етиштирди. Натижада арпа ҳосилидан қарийб 20 миллион сўм даромад олинди.
Ҳосил йиғиб олингач, ер майдонидан такрорий экин сифатида фойдаланиш мақсадида мош экилди. Айни пайтда мош ниҳоллари униб чиққан бўлиб, парваришлаш ишлари агротехник талаблар асосида олиб борилмоқда. Кутилаётган ҳосилдан қўшимча 20–25 миллион сўм даромад олиш режалаштирилган.
Мазкур натижалар ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, уларнинг тадбиркорлик ва деҳқончилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган тизимли ишларнинг амалий ифодасидир. Ёшлар томонидан ер майдонларидан оқилона ва самарали фойдаланилиши нафақат оилавий даромадларни оширишга, балки ҳудудда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини кўпайтиришга ҳам хизмат қилмоқда.
Бозорбоев Алижон давлатимиз томонидан ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва яратилаётган шароитлар учун миннатдорлик билдириб, келгусида ҳам ердан самарали фойдаланиб, юқори ҳосилдорликка эришиш йўлида фаолиятини давом эттиришини таъкидлади.
