🎥 Видеорепортаж: Жиззахда ёшлар бандлиги ва даромад манбаларини кенгайтириш борасида амалий ишлар натижа бермоқда
2026-06-22 09:25:00 / Янгиликлар
Жиззах вилояти ҳокими ташаббуси билан ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ва қишлоқ хўжалиги соҳасига жалб этиш орқали барқарор даромад манбалари яратиш ишлари изчил давом этмоқда.

Президентнинг 2024 йил 5 апрелдаги ПҚ–153-сонли қарорига мувофиқ, ёшларга ажратилган ер майдонлари уларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтирмоқда.
Арнасой тумани “Чўлқувар” маҳалласида Жамшид Худойназаровга берилган 1 гектар ерда ғалла етиштирилиб, 50 центнер ҳосил олинди. У шунингдек, ғалла пояларини сотиш орқали 6 миллион сўм қўшимча даромад олди.
Ҳозирда майдонда такрорий экин сифатида тарвуз парваришланмоқда, кейин эса тўқсонбости экинлар экиш режалаштирилган.
📹 Батафсил — видеолавҳада томоша қилинг.
